ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Термиз шаҳрида ўзаро жанжал пичоқбозлик билан тугади

2020 йил 12 июль кунги касалхона хабарига кўра, соат 22.20 да шаҳарнинг “А.Жомий” маҳалласи Ч.Сафаров кўчаси яшовчи 1997 йилда туғилган А.Д. ва шаҳарнинг “Гулираъно” маҳалласи Саховат кўчасида яшовчи 1998 йилда туғилган К.Ф. лар шаҳарнинг “Эскишаҳар” маҳалласи Бирдамлик кўчасида яшовчи 2002 йилда туғилган Х.С. ни ўзаро жанжал давомида қўли билан уради. Х.С. воқеа жойидан қочиб кетиб, шу маҳаллада яшовчи амакиси Х.Д. нинг яшаш уйига борада. Амакиси Д.Х. ҳам жияни, жабрланувчи Х.С.ни уриб, унга тан жароҳати етказада. Шунда Х.С. қўлида бўлган пичоқ билан ортидан етиб келган икки зўравонга ҳамла қилади ва А.Д.нинг “ўнг сон соҳасига” бир маротаба ва К.Ф.нинг “кўкрак қафасига” бир маротаба пичоқ уриб тан жароҳати етказган. Натижада А.Д. ва К.Ф. лар тан жароҳати олиб касалхонага тушган.

Ҳолат юзасидан тергов-суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan