ЖАМИЯТ МАДАНИЯТ

ЎзМУда Эркин Воҳидов стипендияси жорий этилади 

Ўзбекистон Миллий университетида Ўзбекистон қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов ижодига бағишланган онлайн ижодий мулоқот бўлиб ўтди, дея хабар беради Хабар.уз сайти.

Давра суҳбатида Марғилон шаҳридаги Эркин Воҳидов номидаги мактаб-интернат ўқувчилари ҳам иштирок этишди.

Онлайн мулоқотда Ўзбекистон Миллий университети ректори, профессор Aвазжон Мараҳимов, Aнқарадаги Ҳожи байрам университети профессори Вали Савашбей Йилок, шоир, ёзувчилар, адабиётшунос олимлар – Ҳамидулла Болтабоев, Насимхон Раҳмонов, Марғилон шаҳридаги Эркин Воҳидов номидаги мактаб интернат директори Нигора Маннопова ва ёш ижодкорлар шоир ижодининг ўзига хос хусусиятлари ҳақида фикр-мулоҳаза билдиришди.

ЎзМУда яқин кунларда Эркин Воҳидов номли илмий-маърифий марказ иш бошлайди.

Ректор Эркин Воҳидов номидаги мактаб-интернатида таҳсил олаётган ўқувчиларнинг Миллий университетда таҳсил олишлари учун имтиёзлар қилиниши, улар учун университет томонидан махсус стипендиялар жорий этилишини билдирди.

 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan