СПОРТ

Жаҳонгир Маматрахимов талабалар ўртасида ўтказилган халқаро кураш мусобақасида тенгсиз деб топилди

Тошкент шаҳрида миллий ва хорижий таълим муассасалари талабалари ўртасида халқаро кураш мусобақаси ўтказилди. Барча ҳудудлардан сараланган 98 нафар курашчи талабалар чемпионлик учун кураш олиб боришди.

Беллашувларда Термиз давлат университетининг 4 нафар спортчилари ҳам фаол иштирок этди. Қувонарлиси, оғир вазн тоифасидаги Жаҳонгир Маматрахимовбарча рақибларидан устун келди ва фахрли 1-ўринни эгаллаб, олтин медални қўлга киритди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan