ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Фарғонада аёл ИИБ ходимини ҳақорат қилди. Иш прокуратурага оширилди

Интернет ижтимоий тармоқларида аёл кишининг ИИО ходимини ҳақорат қилаётганлиги акс этган видеохабар тарқалди. Ҳолат Фарғона вилояти ИИБ томонидан ўрганиб чиқилди, дея хабар бермоқда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 10 март куни Фарғона шаҳар ИИО ФМБ навбатчилик қисмига шаҳарнинг Янги аср кўчасида яшовчи С.О (аёл) мурожаат қилиб, қўшниси, Д.К. уни турли сўзлар билан ҳақорат қилаётганлиги сабабли яшаш хонадонига ИИБ ходими келишини сўраган.

Мазкур мурожаат юзасидан профилактика инспектори Ё.М айтилган манзилга бориб, Д.К. ни тинчлантирмоқчи бўлганида у профилактика инспекторининг қонуний талабларига бўйсунмай унинг шаъни ва қадр қимматини камситувчи сўзлар билан хақорат қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан шу куннинг ўзида Д.К. га нисбатан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, прокуратура органларига юбориш чоралари кўрилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan