Oy: Avgust 2025

Садир Жапаров кўп хотинликка қарши қатъий қарор қабул қилди

Ҳозирги кунда Қирғизистонда кўп хотинлик учун ахлоқ тузатиш ишлари ёки катта миқдордаги жарима белгиланган. Қирғизистон Президенти Садир Жапаров икки ва ундан кўп хотинликни жиноий жавобгарликдан озод қилиш тўғрисидаги қонунни имзоламади, деб хабар бермоқда Қирғизистон оммавий ахборот воситалари. Жапаров ҳужжатни эътирозлар билан…

Алиев Украинага 2 млн долларлик ёрдам ажратди

Бу пулларга Украинага Озарбойжонда ишлаб чиқарилган электр ускуналари етказиб берилади. Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Энергетика вазирлигига Украинага ҳуманитар ёрдам кўрсатиш мақсадида 2 млн доллар ажратиш ҳақида фармойиш имзолади. Президент матбуот хизматига кўра, маблағлар Озарбайжонда ишлаб чиқарилган электр ускуналарини сотиб олиш…

Энди мигрантлар Санкт-Петербургда курерлик қилолмайди

Санкт-Петербург губернатори Александр Беглов хорижликлар курерлик қилишини тақиқловчи қарорни имзолади, деб хабар берди шаҳар ҳукумати ахборот бошқармаси. «Қарор яширин бандликка қарши курашиш, курерлик соҳасида хизматлар сифати ва хавфсизлигини ошириш, шунингдек, Россия фуқаролари, биринчи навбатда, ёшлар ва талабалар учун янги иш ўринларини яратишга қаратилган», — дейилади…

Холмўмин Ёдгоров Судьялар олий кенгаши раислигига қайта сайланди

Холмўмин Ёдгоров Судьялар олий кенгаши раиси лавозимига қайта сайланди.  Жорий йилнинг 11 август куни Олий Мажлис Сенати Кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди. Кенгаш мажлисида Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши раисини сайлаш масаласи кўриб чиқилди.  Олий Мажлис Сенати Кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг…

Бокс бўйича Ўзбекистон U22 жамоаси ҳам Осиё чемпионатида тенгсиз

Таиландда бокс бўйича U22 ёш тоифасидаги Осиё чемпионати ўз якунига етди. Мазкур ёш тоифасида ҳам ўзбекистонлик боксчилар ўз маҳоратларини намойиш этиб, қитъада тенгсиз эканликларини кўрсатишди. Муросасиз беллашувларда ўзбекистонлик боксчилар 8 та олтин, 6 та кумуш ва 4 та бронза медаллари…

Австралия ҳам Фаластинни расман тан олмоқчи

Австралия Фаластинни расман тан олмоқчи. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Энтони Албанезе маълум қилди. Албанезенинг таъкидлашича, унинг ҳукумати сентябр ойида БМТ Бош Ассамблеяси йиғилишида Фаластинни тан олишда Франция, Буюк Британия ва Канадага қўшилади. «Исроил ва Фаластин давлатчилиги барқарор бўлмагунча, тинчлик фақат вақтинчалик бўлиши мумкин», –…

Қирғизистон ва Ўзбекистон Қозоғистонга 600 млн куб метр сув жўнатади

Қирғизистон ва Ўзбекистон мамлакат жанубидаги суғориш тақчиллигини бартараф этиш учун Қозоғистонга 600 миллион куб метр сув жўнатади. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси бош вазири ўринбосари Канат Бозумбаев маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, Қозоғистон жанубидаги суғориш билан боғлиқ мавжуд вазият зудлик билан…

Трамп барча уйсизларни Вашингтондан қувиб чиқармоқчи

АҚШ президенти Доналд Трамп уйсизлар Вашингтонни тарк этиши кераклигини айтиб, шаҳардаги жиноятларга қарши курашишга ваъда берди. «Мен пойтахтимизни ҳар қачонгидан ҳам хавфсизроқ ва гўзалроқ қилиш ниятидаман. Уйсизлар зудлик билан чиқиб кетишлари керак. Биз сизни яшаш жойлари билан таъминлаймиз, лекин пойтахтдан…

Қуёшда йирик плазма чиқиши содир бўлди

Қуёшда тез ва мураккаб плазма чиқиши содир бўлди ва юлдузнинг ғарбий ярим шаридаги бир нечта фаол ҳудудларга таъсир кўрсатди. Бу ҳақдаги маълумотлар Россия Фанлар академияси Коинот тадқиқотлари институти қуёш астрономияси лабораториясининг Telegram-каналида эълон қилинди. “Ҳодиса диаметри тахминан ярим миллион километрлик…

Ўзбек ҳамшираларига Италияда ишлаш имконияти яратилди

Италия ҳукумати билан келишувга кўра, ўзбекистонлик ҳамширалар Милан шаҳри клиникаларида ишлаш учун таклиф этилмоқда. Дастур доирасида номзодлар 3 ойлик стажировкадан ўтиб, кейин тўлиқ муддатли меҳнат шартномаси имзолашлари мумкин. Номзодларга ойига 1200–1500 евро маош, бепул турар жой, тушлик ва италян тили курслари…