Ўзбекистонликлар Иорданияга визасиз бориши мумкин бўлади
Қайд этилишича, бугунги кунда Иордания Ўзбекистондан асосан фармацевтика маҳсулотлари, кимёвий маҳсулотлар, ўғитлар, ноорганик кимёвий моддалар ҳамда ёғли уруғлар ва ҳўл мевалар экспорт қилади. Ўзбекистоннинг Иорданиядан асосий импорт товарлари эса мис, какао ва какао маҳсулотлари, шакар ва шакардан тайёрланган маҳсулотлар, дон…
Япония дипломатияси раҳбари Ўзбекистонга келяпти
Япония Ташқи ишлар вазири Такеси Ивая 26-27 август кунлари Ўзбекистонда бўлади. Вазир ташрифи олдидан “Япония Ўзбекистоннинг ишончли ҳамкори ва дўсти бўлиб қолмоқда” номли мақоласини эълон қилди. У мақоласида Ўзбекистонга келиш бир неча йиллик орзуси бўлганини ва бу амалга ошаётганидан хурсанд…
Миллий футбол ахборот тизими яратилади
2026 йил 1 апрелгача спорт мактабларидаги футбол ўқув машғулотларини онлайн кузатиш, футболчилар селекцияси ва уларнинг тиббий ва жисмоний кўрсаткичларини мониторинг қилиш имконини берувчи махсус дастур ва мобил илова ишга туширилиши керак. Ўзбекистонда “Миллий футбол электрон платформаси” номли ахборот тизими ишлаб…
Бенту Ўзбекистон МТЖга бош мураббий бўлиши мумкин
Португалия, Жанубий Корея ва Бирлашган Араб Амирликлари миллий терма жамоларининг собиқ бош мураббийи Пауло Бенту Ўзбекистон МТЖга бош мураббий бўлиши мумкин. Бу ҳақда “Фоотбалл-Асеан” хабар берди. Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) мамлакат тарихида илк бор 2026 йилги ФИФА Жаҳон чемпионатида қатнашиш…
Қирғизистонда бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди
25-август куни Қирғизистонда зилзила содир бўлди. 4,6 магнитудали ер силкиниши кучи Ўзбекистонда ҳам сезилди, дея хабар берди Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази. Хабарга кўра, зилзиланинг эпицентрда сезилиш кучи 5 баллни ташкил этган. Ер қимирлаши Фарғона ва Андижон вилоятларининг ҳар бирида 2…
Маҳсулотларни текширишда нималар ўзгарди
Бугунги кунда озиқ-овқат қадоқларида QR-кодга ўхшаш квадрат кодларни тез-тез учратиш мумкин. Аслида, бу Data Matrix кодлари – харидорларни қалбаки маҳсулотдан ҳимоя қилишга ёрдам берадиган товарларнинг замонавий «рақамли паспортлари»дир. Уларни ASL BELGISI иловаси орқали ўқиш мумкин. Биргина сканерлаш орқали сиз олдингиздаги…
Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлиги ташкил этилади
Президентнинг «Телекоммуникациялар соҳасида тартибга солиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ–142-сон фармони қабул қилинди. Фармонга кўра, Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлиги ташкил этилади. Агентлик оператор ва провайдерлар томонидан кўрсатилаётган хизматлар сифатининг белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқланган режага мувофиқ ҳар ойда камида 1 маротаба…