Олий Мажлис ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди грант танлови эълон қилади
Диққат эълон! Олий Мажлис ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди Ўзбекистоннинг халқаро рейтингларидаги ўрнини ошириш, инсон ҳуқуқлари бўйича аҳоли билимлари, ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, коррупцияга қарши курашишнинг самарали механизмларини жорий этиш, аҳолининг экологик онги ва маданиятини юксалтириш, гендер…
ChatGPT маслаҳатини бажарган америкалик эркак руҳий шифохонага ётқизилди
АҚШда бир эркак ChatGPT маслаҳатига кўра уч ой давомида ош тузи ўрнига интернетдан сотиб олган бромидни истеъмол қилган. У паранойя ва галлюцинация белгилари билан касалхонага келган ва шифокорлар уни бромид билан заҳарланганини аниқлаган. Аниқланишича, у ChatGPT маслаҳати билан уч ойдан…
Ярим йилда қарийб 1 миллион киши кредит тарихини текширди
2025 йилнинг биринчи ярмида 957 мингдан ортиқ ўзбекистонлик кредит тарихини текшириш хизматидан фойдалангани қайд этилди. Кредит-информация ва таҳлил маркази маълумотларига кўра, 2025 йил январ-июн ойларида 957 402 нафар фуқаро кредит ҳисоботини олиш учун мурожаат қилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу давридаги…
Аҳолига субсидия ўрнига фоизсиз қарз берилади
2025 йилдан бошлаб аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида давлат томонидан ажратиладиган субсидиялар босқичма-босқич бекор қилинади. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маълумотига кўра, уларнинг ўрнини фоизсиз қарзлар — ссудалар эгаллайди. Бу ўзгариш маблағлардан самарали ва мақсадли фойдаланиш ҳамда уларнинг белгиланган муддатда қайтарилишини таъминлаш…
NASA энг хавфли магнит бўронларидан бирини визуаллаштирди
Ерга 1859 йил сентябри бошларида кузатувлар тарихидаги энг кучли (Қуёш) магнит бўрони ёпирилган. Ҳодиса Керрингтон воқеаси номи билан тарихга кирган. Ўшанда қутб ёғдуси ҳатто экваторда ҳам кўринган, магнит бўрони мавжуд барча электр тизимларини ишдан чиқарган. Шундан буён бунақа кўламдаги ҳодиса юз берган эмас. Аммо…
Покистон хавфсизлик кучлари 50 нафар жангарини йўқ қилди
Покистон хавфсизлик кучлари Афғонистон билан чегарадош жануби-ғарбий Балужистон вилоятида “Теҳрик-ал-Толибон Покистон” гуруҳининг 50 нафар жангарисини йўқ қилди. Бу ҳақда Arab News газетаси Покистон қуролли кучлари жамоатчилик билан алоқалар бўлимига таяниб хабар берди. Қайд этилишича, 7-9 август кунлари хавфсизлик кучлари Самбаз ҳудудида…
Узун туманида қарздор ота нақд 135 миллион сўм алимент тўлади
Мажбурий ижро бюроси Узун туман бўлими иш юритувида бўлган ижро ҳужжатига кўра туманнинг Янги рўзғор маҳалласида яшовчи С.Тоировдан суд буйруғи асосида 2014 йилда туғилган ўғли Собиржоннинг моддий таъминоти учун 2020 йил октябрь ойидан бошлаб алимент ундириш белгиланган. Алимент тўловчи ота…
Навоий, Самарқанд ва Бухорони бирлаштирган янги туризм ҳалқаси ташкил этилди
Сўнгги йилларда сайёҳлар томонидан янги туризм объектларини кашф этиш ва ноодатий жойларга саёҳатларни амалга оширишга қизиқиш ортиб бораётганлиги кузатилмоқда. Туризм қўмитаси ва мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда туризм турларини диверсификация қилиш ва сайёҳлар қолиш муддатини узайтириш мақсадида Буюк Ипак йўлининг «Зарафшон…
Самарқандда икки нафар ёлланма аскар уй қамоғига ҳукм қилинди
Жорий йил 4 август куни жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон шаҳар суди Россия қуролли кучлари сафида Украинага қарши жангларда қатнашган икки ўзбекистонликка нисбатан суд ҳукмини ўқиди. Суд терговларида маълум бўлишича, судланувчилардан бири – 1999 йилда Иштихон туманида туғилган М.Қ. 2021 йил…
6 ойда давлат бюджети даромадлари 144,2 трлн сўмга етди – Жамшид Қўчқоров
Парламент Қуйи палатасида бўлиб ўтган мажлисда Иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров Ҳукуматнинг «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини жорий йил 1-ярим йилликдаги ижроси тўғрисида ҳисобот берди. Вазирнинг маълум қилишича, 2025 йилнинг биринчи ярим йиллигида мамлакат ялпи ички маҳсулоти ҳажми 7,2 фоизга…