Kun: 15.08.2025

Дам олиш кунларида ҳаво ҳарорати сезиларли пасаяди

«Ўзгидромет» маълумотларига кўра, 15–16 август кунлари республика бўйлаб кундузи ҳаво ҳарорати +30…+35 даража, жанубий ҳудудларда эса +38 даражагача кўтарилади. 17 август, якшанба куни мамлакатга нисбатан салқин ҳаво оқими кириб келади. Ҳарорат 2–3 даражага пасайиши кутилмоқда. Тошкентда 15–16 август кунлари кам…

Марказий банк кредит олувчилар учун чек-лист жорий этишни таклиф қилди

Марказий банк банклар фаолиятига қўйиладиган минимал талабларни ўзгартириш лойиҳасини ишлаб чиқди. Янги тизим қарздорлик шартлари ва хавфларини мижозга тўлиқ тушунтириш орқали кредит муносабатларида очиқликни оширишни мақсад қилади. Лойиҳага кўра, жисмоний шахсларга кредит ажратишда тўртта асосий шарт кўрсатилган чек-лист жорий этилади. Унда:Кредит…

Буюк Британияда ҳам чикунгуня вируси билан касалланиш ҳолатлари ортмоқда

Буюк Британия Соғлиқни сақлаш хавфсизлиги агентлиги (UKHSA) маълумотларига кўра, 2025 йилнинг дастлабки ярмида чикунгунйя вируси билан касалланиш икки баробар ошган. BBC хабар қилишича, 2024 йилнинг шу даврида эса 27 та ҳолат қайд этилган бўлса, жорий йил 70 та касалланиш кузатилди….

Ўзбекистонда аккумулятор, авто ва шина учун экологик йиғим жорий этилади

Президент Мирзиёевга тақдим этилган лойиҳага кўра, ишлаб чиқарувчилар батарейкадан тортиб шина ва шишагача утилизация харажатини қоплайди. 14 август куни Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда чиқиндиларни қайта ишлашни кенгайтириш бўйича тақдимот билан танишди. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги лойиҳасига кўра,…

Майялар таназзулининг сири очилди

Майялар цивилизацияси кетма-кет давом этган қурғоқчиликлар сабабли таназзулга юз тутган, дейишмоқда  олимлар.  Мексика ғорларидан биридаги сталагмит (минерал) таҳлил қилинганида, олис ўтмишда майялар тўхтовсиз 13 йил давом этган қурғоқчиликни бошдан ўтказгани маълум бўлди. Science Advances журналида чоп этилган мақолада шу ҳақда…

Ўзбекистонга олиб келинган фаластинликларга доимий ижтимоий ёрдам кўрсатилади

Молиявий ёрдам, уй-жой ижараси харажатлари ва шахсий ижтимоий хизматлар тўлиқ давлат томонидан қопланади. OʻzA хабарига кўра, Президент фармони билан Ўзбекистонга олиб келинган фаластинлик фуқаролар учун бир қатор ижтимоий ёрдам чоралари жорий этилди. Унга асосан, зарур иш стажига эга бўлмаган кекса…

Ўзбекистонда расмий ишлайдиганлар сони ярим йилда 19 фоизга ошди

2025 йилнинг дастлабки ярмида Ўзбекистонда ишсизлик даражаси 5,1 фоизни ташкил этди. Меҳнат бозорида расмий банд аҳоли улуши сезиларли ошган, норасмий банд фуқаролар сони эса қисқарган. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳисоботида қайд этилишича, 2025 йил январ–июн ойларида мамлакатда ишсизлик даражаси…

Божхона органлари тўловли хизматлари тарифлари тасдиқланди

Ўзбекистонда жисмоний ва юридик шахсларга божхона органлари томонидан кўрсатиладиган тўловли хизматлар рўйхати ва тарифлари тасдиқланди. Иқтисодиёт ва молия вазирининг буйруғига кўра, рўйхат 68 турдаги хизматни ўз ичига олади. Тақдим этиладиган хизматлар ташқи савдо статистикаси маълумотларини беришдан тортиб, Марказий божхона лабораторияси…

20 млрд сўмлик асоссиз ҳисобланган ортиқча тўловлар истеъмолчиларга қайтарилди

2025 йилнинг биринчи ярмида электр, газ, сув ва иссиқлик таъминоти соҳаларидаги асоссиз ҳисобланган маблағлар қайтарилди. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси маълумотларига кўра , 2025 йилнинг биринчи ярмида табиий монополия субъектлари томонидан асоссиз ҳисобланган жами 20 млрд сўмга…

Россия Телеграм ва Whatsappʼда қўнғироқларни чеклади

Айрим хорижликлар сўнгги пайтларда Россиядаги қариндошларига Телеграм ва Whatsapp орқали қўнғироқ қилиш қийинлашиб қолганидан шикоят қилишган. Маълум бўлишича, ушбу мессенжерларда қўнғироқлар қисман чекланган. Роскомнадзор маълумотларига кўра, бундай чоралар жиноятчиларга қарши курашда кўрилмоқда.  Департаментнинг тушунтиришича, Телеграм ва Whatsapp алдаш ва пул…