ТАРИХ

Майялар таназзулининг сири очилди

Майялар цивилизацияси кетма-кет давом этган қурғоқчиликлар сабабли таназзулга юз тутган, дейишмоқда  олимлар.  Мексика ғорларидан биридаги сталагмит (минерал) таҳлил қилинганида, олис ўтмишда майялар тўхтовсиз 13 йил давом этган қурғоқчиликни бошдан ўтказгани маълум бўлди. Science Advances журналида чоп этилган мақолада шу ҳақда батафсил сўз юритилган.

Кембриж университети олимлари Юкатан яриморолининг шимолидаги ғорлардан бирида топилган Tzab06-1 сталагмитини ўрганишди. Ва милодий 870–1100 йиллар оралиғидаги минерал ётқизиқларни таҳлил қилиб, биринчи марта ўртача бир йиллик эмас, балки алоҳида — қурғоқчилик ва нам мавсумлардаги ёғингарчилик миқдорини баҳолашга муваффақ бўлишди.

Фото: Mark Brenner

Кўрсатилган даврда ҳар бири камида уч йилдан давом этган саккизта ёмғирли ва қурғоқчилик мавсуми кузатилган. Энг узоқ чўзилган қурғоқчилик 13 йилни ташкил этиб, 929 йилдан 942 йилгача даврни ўз ичига олади. Майялар сув ресурсларини бошқаришнинг илғор усулларидан хабардор эди, шунга қарамасдан, узоқ давом этган қурғоқчилик алалоқибат уларни йўқликка равона, деб хулоса қилишди олимлар.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan