ТАРИХ

Чилонзордаги чорраҳада икки машина тўқнашди

19 октябр куни соат 00:30 ларда Чилонзор тумани Муқимий-Чилонзор кўчалари чорраҳасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Ҳайдовчи 2001 йилда туғилган А.Ж. бошқарувида бўлган Nexia-3 русумли транспорт воситаси ва  ҳайдовчи 1998 йилда туғилган А.К. бошқарувида бўлган Spark русумли транспорт воситалари тўқнашган.

ЙТҲ натижасида Nexia-3 русумли автомашина ҳайдовчиси ва йўловчиси 2001 йилда туғилган Т.Б. ҳамда Spark русумли автомашина ҳайдовчиси шифохонага олиб кетилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ маъсул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.  

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan