СПОРТ

Миллий футбол ахборот тизими яратилади

2026 йил 1 апрелгача спорт мактабларидаги футбол ўқув машғулотларини онлайн кузатиш, футболчилар селекцияси ва уларнинг тиббий ва жисмоний кўрсаткичларини мониторинг қилиш имконини берувчи махсус дастур ва мобил илова ишга туширилиши керак.
Ўзбекистонда “Миллий футбол электрон платформаси” номли ахборот тизими ишлаб чиқилади.

21 августда имзоланган президент қарорига кўра, платформа доирасида қуйидагилар қамраб олинади:
ФИФА талабларига мувофиқ стадионлардаги аудио ва видеотасвирларни бир нуқтага узатиш орқали футбол учрашувларида видео ёрдамчи ҳакам (ВАР) тизимини янада кенгайтириш;
футбол академия ва мактаблари, шу жумладан, футбол секциялари мавжуд спорт мактаблари ўқув машғулотларини онлайн назорат қилиш, футболчиларнинг тиббий ва жисмоний кўрсаткичларини мониторинг қилиш ҳамда шаффоф селекция тизимини жорий қилиш;
соҳада амалга ошириладиган лойиҳаларнинг консепсиялари, техник-иқтисодий параметрлари ва бошқа лойиҳа (лойиҳаолди) ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда белгиланган тартибда ваколатли органларда экспертизадан ўтказиш;
футбол академия ва мактаблари, шу жумладан, футбол секциялари мавжуд спорт мактабларида ходим, тренер ва футболчилар давоматини юритиш, видеоконференсалоқа тизимини ташкил этиш.
2026 йил 1 январдан бошлаб:

футбол академия ва мактаблари, шу жумладан, футбол секциялари мавжуд спорт мактаблари босқичма-босқич “Миллий футбол электрон платформаси”га уланади;
тажриба-синов тариқасида футбол академия ва мактабларининг ўқув машғулотларини онлайн кузатиш, футболчилар селекцияси ҳамда тиббий ва жисмоний кўрсаткичларини мониторинг қилиш “Миллий футбол электрон платформаси” орқали амалга оширилади.
Футбол академия ва мактаблари 2026 йил 1 мартга қадар Ўзбекистон футболини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан шахсни биометрик идентификация қилиш имкониятига эга планшетлар билан таъминланади.

2026 йил 1 апрелга қадар футбол академия ва мактаблари, шу жумладан, футбол секциялари мавжуд спорт мактабларида ўқув машғулотларини онлайн кузатиш, футболчилар селекцияси ҳамда уларнинг тиббий ва жисмоний кўрсаткичларини мониторинг қилиш имконини берувчи махсус дастур ва мобил илова ишга туширилади;

Шунингдек, Миллий футбол марказида:

иқтидорли футболчиларни эрта аниқлаш бўйича Рақамли футбол ситуацион маркази ташкил этилади ҳамда унинг фаолиятига тажрибали мураббийлардан иборат таҳлилчилар жалб этилади;
футбол учрашувларини марказлашган тарзда видео ёрдамчи ҳакам (ВАР) тизимидан фойдаланган ҳолда кузатиш учун ВАР маркази ташкил этилади;
ахборот тизимидаги маълумотларни сақлаш учун «ДАТА футбол» маркази ташкил этилади.
“Миллий футбол электрон платформаси” ахборот тизими 2026 йил 1 декабрга қадар “Рақамли соғлиқни сақлашнинг ягона платформаси” ахборот тизимига интеграция қилинади.

2025 йилда Ўзбекистон футбол ассоциациясига давлат буджетидан қўшимча 15 млрд сўм маблағ ажратилади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan