Oy: Avgust 2025

6 ойда давлат бюджети даромадлари 144,2 трлн сўмга етди – Жамшид Қўчқоров

Парламент Қуйи палатасида бўлиб ўтган мажлисда Иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров Ҳукуматнинг «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини жорий йил 1-ярим йилликдаги ижроси тўғрисида ҳисобот берди. Вазирнинг маълум қилишича, 2025 йилнинг биринчи ярим йиллигида мамлакат ялпи ички маҳсулоти ҳажми 7,2 фоизга…

Онлайн қиморни тарғиб қилган икки блогерга чора кўрилди

Ижтимоий тармоқларда бир неча юз минглаб кузатувчиларига эга бўлган блогерлар ўзларига тегишли саҳифаларда букмекерлик хизматларини реклама қилаётган ҳолатлари кузатилган. Рақобат қўмитасининг маълум қилишича, фуқаролар – А.Шамсиддинов (amirxon_uzbek) ҳамда Д.Илёсов (donik_krash)лар қимор ўйинларини тарғиб қилувчи саҳна кўринишлари орқали  жойлаштирилган видео-роликларида «Melbet»…

Теҳрон яқинидаги сув омбори деярли қуриб қолди

Теҳрон яқинидаги сув омбори деярли бутунлай қуриб қолди — сунъий йўлдошдан олинган суратлар буни тасдиқламоқда. Яқинда Эрон президенти Масъуд Пезешкиён Зенжон вилоятидаги йиғилишда қатнашиб, агар пойтахтда сув истеъмоли устидан қатъий назорат ўрнатилмаса, август ёки сентябрда шаҳардаги сув омборлари бутунлай қуриб битишини айтганди. Таъкидланишича, мамлакатда сув…

Женнифер Лопес концертидан Тошкент шаҳрига 42,5 млрд сўмдан зиёд солиқ тушуми тушди

Тошкентда Женнифер Лопес концертини ташкил этиш учун давлат бюджетидан маблағ ажратилмаган. Таъкидланишича, тадбир давомида пойтахт меҳмонхоналарининг бандлик даражаси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 25,7 фоизга ошган. Концертдан Тошкент шаҳрига 42,5 млрд сўмдан ($3,3 млн) ортиқ солиқ тушуми тушган Концертга 25 мингта…

Янги ўқув йилида 700 мингдан зиёд бола биринчи марта мактабга боради

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 2025-2026-ўқув йили учун мактабларнинг 1-синфига қабул қилинган ўқувчилар тўғрисида маълумот берди. Унга кўра, жорий йил 11 августга қадар умумтаълим мактабларининг 1-синфига 666 782 нафар бола (90 фоиз) қабул қилинган. 1-синфга энг кўп қабул Самарқанд (83 211), Фарғона…

Хитойда гуманоид роботлар сотиладиган савдо маркази очилди

Тўрт қаватли савдо марказида бизнес ва шахсий фойдаланиш учун роботларнинг 100 дан ортиқ моделлари мавжуд. Пекинда турли роботлар, жумладан, гуманоид роботлар сотиладиган биринчи йирик савдо маркази очилди, деб хабар беради Gizmodo. Пекиннинг юқори технологияли E-Town туманида жойлашган тўрт қаватли Robot…

Ўзбекистон мевалари учун Миср бозорига йўл очилди

Эндиликда мамлакатимизда етиштирилган ўрик, олхўри ва нектарин, шунингдек, пўсти олинмаган ёнғоқ ва бодом Мисрга экспорт қилиниши мумкин. Бу ҳақда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги маълум қилди. Қайд этилишича, Агентлик Миср томони билан музокаралар олиб борди ва маҳсулотлар бўйича фитосанитар рухсатлар…

Сурхондарё вилояти давлат солиқ бошқармасида Ўзбекистон Республикаси солиқ тизими ташкил топганининг 34 йиллиги муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Бугун Сурхондарё вилояти давлат солиқ бошқармасида Ўзбекистон Республикаси солиқ тизими ташкил топганининг 34 йиллиги муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари, солиқ бошқармаси ва видеоконференсалоқа орқали шаҳар ҳамда туман солиқ инспекциялари…

Ўзбекистонга саёҳат мақсадида 783 мингдан зиёд хорижлик келди

2025 йил январь–июнь ойларида саёҳат мақсадида Ўзбекистонга 783,7 минг нафар хорижий фуқаро ташриф буюрди. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 255,1 минг нафарга ёки 48,3 фоизга кўп. Давлатлар кесимида энг кўп саёҳатчилар қуйидаги мамлакатлардан…

«Уч қаҳрамон» бозоридаги дўконларнинг 40 фоизи ёниб кетгани маълум қилинди

Ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг жиноят иши қўзғатилиб, Тошкент вилояти ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси иш юритувига олинган. Тошкент вилоятидаги «Уч-қаҳрамон ихтисослашган савдо мажмуаси»да содир бўлган ёнғин юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ хабар берди. Қайд этилишича, 11 август куни…