ДУНЁ

Неймар умрида кўрмаган одамдан 1 млрд доллар мерос олади

Бразилиялик футбол юлдузи Неймар умрида кўрмаган одамдан 1 миллиард доллар мерос олади.

Исми ошкор этилмаган бразилиялик тадбиркор футболчига 1 миллиард долларга баҳоланаётган барча активларини қолдиришга қарор қилган.

Тадбиркорнинг соғлиғида муаммолар бўлгани учун васиятнома туздирган. Унинг фарзандлари ва яқин қариндошлари йўқ. Хабарга кўра, у доим Неймарнинг мухлиси бўлган ва ҳаётга қарашларини ҳам ўзиники билан уйғун деб ҳисоблайди.

Васиятнома тузиб бўлинди, энди суд томонидан тасдиқланса, Неймар улкан бойлик эгасига айланади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan