Ёнғоқ мағизи ўз шакли бўйича одам миясига жуда ўхшаб кетишини ҳаммамиз яхши биламиз. Ёнғоқлар калориялилиги бўйича оқ нондан 2 баравар юқори: 100 г ёнғоқ мағизида – 850 ккал мавжуд.
Ҳозир ҳам унинг баъзи Яқин Шарқ мамлакатларидаги номи «тўртта мия» маъносини англатади. Ўрта асрларда ёнғоқ бош оғриғида ёрдам беради, деган фирк мавжуд бўлган. Қадимги юнон тарихчиси Геродот эса, ёнғоқ ақлий фаолиятга ижобий таъсир қилгани боис Қадимги Бобил коҳинлари оддий одамларга ёнғоқ ейишни таъқиқлашгани ҳақида ёзади. Коҳинлар оддий фуқарога бу нарса шарт эмас, деб фикрлашган.
Ёнғоқнинг куйида бир нечта фойдали хусусиятлари билан танишиб олишингиз мумкин:
– Хом ёнғоқ қобиқ ширасидан темиратки (экзема), дерматоз каби тери касалликларини даволашда фойдаланилади.
– Ревматизм (бод) ва рахит хасталикларида ёнғоқ баргларидан тайёрланган қайнатмада ванна қилинади.
– Яна унинг япроғи ва қобиғи буриштирувчи хусусиятга эга бўлиб, қон оқишга қарши фойдаси бор.
– Ёнғоқ айниқса, унинг қовурилгани киндикнинг устига қўйилса, ичак оғриқларини босади ва ични тўхтатади.
– Мағзи мия фаолиятини яхшилайди.
– Мураббоси совуқ мижозли буйракка фойдали.
– Ёнғоқнинг хомлигидаги қобиқ шираси экзема, дерматоз каби тери хасталикларини даволашда ишлатилади.
– Улуғ аллома Aбу Aли ибн Сино қулоқ йиринглаганда ёнғоқ баргининг ширасини илиқ ҳолатда томизган.
– Бундан ташқари, мағзи эндигина сут йиққан ёнғоқ ниҳоятда фойдали ҳисобланади. Бу даврда у витаминларга ўта бой бўлади. Барги эса ажойиб хусусиятга эга. Яъни, момоларимиз ундан турли ҳашарот ва куяларга қирон келтирувчи восита сифатида унумли фойдаланишган.