ҚИЗИҚАРЛИ

Бугун Бутунжаҳон велосипед куни

1791 йилда француз графининг хаёлига антиқа бир фикр келиб қолди. У араванинг иккита ғилдирагини бирлаштиришни, уларнинг устига ўтирган ҳолда оёқлари билан ердан сурилиб сайр қилишни ўйлайди. Бу ақлли графни де Сиврак деб аташган. Мазкур ихтиро яъни селярифер-дунёдаги биринчи велосипеднинг эса на педаллари ва на тормози бўлган.

 2018 йил апрель. БМТ навбатдаги Бош Ассамблеясида бир қатор масалаларни кўриб чиқар экан, инсон саломатлигини яхшилаш, дунё аҳолисининг жисмоний фаоллигини ошириш мақсадида қатор лойиҳалар устида изланиб, улар орасида энг мақбули – велосипед тарғиботини маъқуллади. Шунда 3 июнь – Бутунжаҳон велосипед куни деб эълон қилинди ва бутун дунё бўйлаб бу сана катта байрам сифатида нишонлаб келинмоқда.

Дарҳақиқат, жаҳоннинг кўплаб мамлакатида муҳим транспорт воситасига айланиб улгурган велосипед инсон саломатлиги ва атроф-муҳит учун ҳам беқиёс фойдалидир. Ундан спорт мақсадида шуғулланиш эса мисли кўрилмаган даражада самарали. Велоспорт билан мунтазам шуғулланадиган инсонларда ҳозирда кўп учрайдиган юрак-қон томир тизими ва қандли диабет касалликлари деярли учрамайди. Қисқача қилиб айтганда, бу транспорт узоқ умр кўриш гарови, десак муболаға бўлмайди.

 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan