ҚИЗИҚАРЛИ Фойдали

Пул ва тарих

Пул ҳар хил даврларда ҳам қоғоз ёки танга кўринишида бўлавермаган. Баъзан улар ўрнида қадрли бўлган турли хил нарсалар ишлатилган: чой, туз, какао, ловия, қуритилган балиқ, ўғит ва тошлар каби…


Пул ҳақидаги қизиқарли маълумотлар инсониятнинг ривожланиш тарихини ўрганишга имкон беради.
Қуйида эътиборингизга ана шундай ажойиб маълумотларни ҳавола қиламиз:

1. AҚШдаги энг “оммабоп” 1 ва 20 долларлик купюралардир. Дунёда эса 100 долларлик купюра энг оммалашгани ҳисобланади.


2. Энг биринчи қоғоз пуллар Хитойда 812 йилда пайдо бўлган.
3. “$” Белгиси 1788 йилда Оливер Поллоcк томонидан ўйлаб топилган чиқилган.


4. Aмерика Қўшма Штатларида қонун пулда тирик одамларни тасвирлашни таъқиқлайди.
5. Ўтмишда энг оғир танга 18-асрда Швецияда бўлган. Унинг вазни 19 килограмм эди.
6. Биринчи банкомат 1939 йилда пайдо бўлган.
7. Қадимги Юнонистон “Деcадрачма”си – дунёдаги энг қиммат тангалардан биридир. Цюрихдаги ким ошди савдосида у 314 минг долларга сотилган.8. 20-асрнинг ўрталарига қадар, Aфриканинг баъзи мамлакатларида одамлар чорва молларини пул бирлиги сифатида ишлатишган.
9. ХХ аср ўрталарида Белгияда реклама матни бўлган тангалар муомалада бўлган.
10. Қадимги Хитойнинг бронза тангалари қуроллар шаклида ишланган.


11. Жуда қизиқарли номга эга бўлган танга – “газетта” ХVI асрда Венецияда тарқатилган.
12. 1826 йилгача тюленлар терисидан қилинган пуллар ҳам муомалада бўлган.
13. Одатда дунёнинг барча болалари тангалар йиғишади ва севимли овқатлар ва ўйинчоқларига сарфлашади. Aммо Японияда болалар йиққан тангалардан тинчлик қўнғироқлари ясалган. Улардан бири Ню-Йоркда ўрнатилган.
13. Доминикан Республикасида пул ҳанузгача тортиш учун ишлатилганлиги ҳақида далиллар мавжуд. Оддийлик ва қулайлик учун «10 грамм» белгиси 10 цент танга устига ўйилган.
14. Дунёдаги энг қиммат танга Aмериканинг «Ёйилган сочлар» кумуш долларидир. Tангалар Aмерикада, Филаделфия штати зарбхонасида 1794 йилда зарб қилинган. Ушбу танга ким ошди савдосида сотилган ва бутун дунёдаги энг қиммат танга ҳисобланади. Унинг ким ошди савдосида сотилган нархи, рекорд сумма – 7,85 миллион долларни ташкил этган. Ҳаммаси бўлиб, 1794 йилда атиги 17000 танга ишлаб чиқарилган ва улардан 242 таси сифати пастлиги сабабли дарҳол эритиб юборилган.
15. 1804 йилда чекланган сонда чиқарилган “Озодлик”ни тасвирлайдиган ўн беш долларлик тангалардан бири 2008 йилда 3 725 000 долларга сотилган,
16. Энг оғир кумуш танга Россияда 1999 йилда чиқарилган. Унинг вазни 3 килограммдир.