ҚИЗИҚАРЛИ

Уйқу капсуласи: Японлар энди офисда тик туриб ухлайди

Японияда компаниялар офисларда ухлаш учун махсус капсулаларни ўрнатмоқчи. Унда ишчилар тик туриб ухлаши мумкин. Бу ҳақда “Gearrice” нашри хабар берди.

Япония маданиятига кўра, фуқаролар узоқ ишлашни касбий мажбурият, деб билади. Бундан ташқари, компанияларнинг деярли тўртдан бир қисми ўз ходимларидан ҳар ой 80 соатдан ортиқ қўшимча ишлашини талаб қилади. Натижада ишчилар жуда кам дам олади. Улар одатда офиснинг ўзида, полда ёки ҳатто ҳаммомда ухлашга мажбур. Шу сабабдан бир нечта компаниялар  офис ишчилари тик туришларига қарамай, қулай шароитда ухлашлари учун капсулалар яратмоқчи.

“Японияда ухлаш учун бир муддат ҳаммомда ўзларини қулфлаб қўядиган одамлар кўп, менимча, бу соғлом йўл эмас. Қулай жойда ухлаш яхшироқ”, деди Itoki компаниясининг алоқа директори Саеко Кавашима .

Ушбу капсулалар мебель ишлаб чиқишга ихтисослашган Itoki корпорацияси  ва Koyoju Gohan KK фанера етказиб берувчиси томонидан ишлаб чиқилмоқда. Улар келгуси ойларда тайёр бўлиши режалаштирилган.

Ушбу уйқу капсуласининг дизайни жуда ўзига хос, чунки у сув иситгичига ўхшаш вертикал шаклга эга. 

“Менимча, кўплаб японияликлар танаффусларсиз доимий ишлашга мойил. Умид қиламизки, компаниялар буни дам олиш учун янада мослашувчан ёндашув сифатида ишлатишлари мумкин”, дея қўшимча қилди Кавашима.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan