ҚИЗИҚАРЛИ

Саҳарликда нималар истеъмол қилиш керак?

Шифокор Фаррух Шерназаров:

? Саҳарликда имкон қадар тез ҳазм бўлмайдиган ва юқори калорияга эга донли маҳсулотларни истеъмол қилиш лозим. Булар: сули бўтқаси, ширгуруч, гречихали овқат ва шу кабилар.

? Сут маҳсулотларидан творог, йогурт, қатиқ, сметана, ширчой ҳам фойдали ҳамда бу маҳсулотлар билан кун давомида чанқамасдан юришини таъминлайди.

? Асал, араб хурмоси, ёнғоқ, майиз, ўрик туршаги, олча қоқи ва бошқа шу каби қуруқ мевалар.

? Ҳўл мевалардан тўйиб олиб, бу билан бирга сув ичмаса ҳам бўлади.

⛔️ Бу маҳсулотларни саҳарлик пайтида имкон қадар бир-бирига аралаштирмасдан, алоҳида истеъмол қилиш тавсия қилинади. Бу кун давомида ўзимизни яхши ҳис қилишимизга замин яратади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan