ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Фарход Маннопов ўлими: ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди

Mittivine тахаллуси билан ижод қилиб келган таниқли блогер Фарҳод Маннопов 27 ёшида вафот этганди. Маълум бўлишича, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсуддиновнинг ёзишича, ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 116-моддаси билан иш очилган.

«Чилонзор тумани прокуратураси томонидан Фарход Манноповнинг вафот этгани юзасидан текшириш ўтказилди.

Ҳолатга алоқадор шахсларни батафсил сўроқ қилиш, қўп вақт талаб қилинадиган мураккаб экспертизалар тайинлаш ва бошқа бир қатор тергов ҳаракатларини ўтказмасдан қонуний тўхтамга келиш имкони йўқлиги сабабли Жиноят кодексининг 116-моддаси (Касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик) 4-кисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилди.

Тергов ўтказиш йўли билан қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади», дейилади Бош прокуратура матбуот котиби қолдирган постда.

Блогер вафотидан кейин унинг ўлими операция давомида кўп миқдорда наркоз юбориш билан боғлиқ экани ҳақида хабарлар тарқалди. Аммо бу хабарлар тасдиқлангани йўқ.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan