ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Экспертиза бюроси фарроши ва эксперти ўқишга кирита олишадими!?

Сурхондарё вилоят суд тиббий экспертиза бюроси фарроши М.Ч ва суд биология бўлими эксперти С.С.лар ҳамюртларимиздан бирининг фарзандини ўқишга киритишга эҳтиёжи ҳақида эшитиб, ўзларича “ёрдам”га бел боғлашибди. Табиийки, текинга эмас. Улар нақ 2000 “кўк” эвазига абитуриентни ўз танишлари ёрдамида Термиз тиббиёт техникумига киритиб қўйишни ваъда қиладилар. Ушбу маълумот асосида Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг вилоят бошқармаси томонидан тезкор тадбир ўтказилди. Фаррош ва эксперт фирибгарлик йўли билан 2000 АҚШ долларини олишган пайтда ушланди.

Хабарда келтирилишича,  мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 PS: Азиз ҳамюртлар, юқоридаги сингари фирибгарлардан эҳтиёт бўлишга чақирамиз! Зеро, Тиббиёт техникумларига имтиҳон тартиби, қачон ва қандай шартлар асосида қабуллар бўлиб ўтиши тўғрисида ҳануз аниқ қарорга келинмаётгани, афсуски, фирибгарларга қўл келяпти, уларнинг «куни туғяпти»!

Diyor24.uz

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan