ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Сурхондарёда кредит “шапка”сига 15 минг доллар сўрашган

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг Сурхондарё вилоят бошқармаси ва ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан тезкор тадбир ўтказилди. Аниқланишича, фуқаро М.М. ва бошқалар “З.А.” МЧЖ раҳбари Р.га ёғ ишлаб чиқариш заводини қуриши учун банк муассасасида ишловчи танишлари орқали 2,8 млрд сўм кредит чиқартириб бериш эвазига 15 000 АҚШ доллари сўрашган. Улар тадбиркордан ушбу маблағни олиш вақтида ашёвий далил билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан М.М. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилаётгани хабар қилинмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan