ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Ички ишлар органига киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар қўлга олинди

Термиз шаҳар “Паттакесар” маҳалласида яшовчи шаҳардаги корхоналардан бирида ҳайдовчи бўлиб ишлаётган, олий маълумотли, оилали, 2 нафар фарзанднинг отаси Ш.А ички ишлар тизимида хизмат қилишни мақсад қилган И.Ога ўзича “ёрдам” таклиф қилган. Бунинг учун жорий йилнинг 6 октябрь куни И.Одан 5 миллион сўм пул олади. Кейинчалик Ш.А фуқародан яна пул таъма қилади. Гўёки энди имтиҳондан ўтиш учун харажат қилинармиш. Айни шу вақтда, И.Онинг кўнглидан “қўлидан ҳар иш келадиган” танишига нисбатан гумон пайдо бўлади. Ва у яна икки нафар таниши ишга кирмоқчилигини айтиб, Ш.Адан ёрдам сўрайди. Янги даромад “ҳиди”ни олган фирибгар табиийки, ваъдани дўндириб эвазига яна пул сўрайди. Сурхондарё вилоят ИИБ ЎХБ Сурхондарё вилояти бўйича бўлими, вилоят ИИБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ҳамда Ўз.Рес Миллий Гвардияси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир жараёнида Ш.А Термиз шаҳрида ўз бошқарувида бўлган “Спарк” русумли автомашинасида фуқаро И.Одан талаб қилинган 2000 АҚШ долларидан 1000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ушланди.

Тезкор тадбир жараёнини расмийлаштириш давомида, фуқаро  Ш.А. ҳақиқатдан ҳам ариза муаллифи И.А дан Ички ишлар органига киритиб қўяман, деб дастлаб 5.000.000 (беш миллион) сўм олганини, кейин эса яна икки нафар танишини ишга киритиб қўйиш эвазига 2000 АҚШ доллари сўраганини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётгани, келтирилган хабарда.

 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan