ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Деновда қўлбола мойжувоз аниқланди

Денов тумани “Файзова” қишлоғида яшовчи У.С. ўз яшаш хонадонининг ёрдамчи хўжалигида қўлбола мойжувоз ўрнатиб, пахта чигитидан ёғ ва кунжара ишлаб чиқариб келарди. Мазкур ноқонуний фаолият ҳақидаги тезкор маълумот асосида Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг Денов туман бўлими ва вилоят божхона бошқармаси ходимлари томонидан тадбир ўтказилди.

Тадбирда У.С.нинг уйидан мойжувоз ускуналари, қораёғ, чигит ва кунжара маҳсулотлари, жами 1,6 млн. сўмликдан ортиқ товар-моддий бойликлар ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштириб олинган. Аниқланишича, ҳуқуқбузар қўлбола ускуна воситасида ишлаб чиқарган маҳсулотларини муомалага киритиш билан шуғулланган.

“УзТест”ДУК вилоят филиалининг хулосасига кўра эса, тақдим этилган ушбу ўсимлик ёғи меъёрий ҳужжат талабларига жавоб бермаслиги, истеъмолга яроқсизлиги қайд этилди.

Ҳолат юзасидан фуқаро У.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 1862-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan