ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Тадбиркордан кредит учун “шапка” сўрашган

Тадбиркор воҳадошимизларимиздан бири ўз фаолиятини ривожлантириш учун “Микрокредитбанк” Қизириқ филиалига 30 млн. кредит сўраб мурожаат қилади. Бу ҳақда “Ўзбекинвест” экспорт-импорт миллий суғурта компанияси Қизириқ бўлими кичик мутахассиси С.М. хабар топиши билан тадбиркорга “ёрдам қўли”ни чўзди. “Нонни қулоғига емаган” тадбиркор эса ўз навбатида вазиятдан ҳуқуқ тартибот идораларини хабардор қилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг Шеробод туман бўлими ходимлари томонидан тадбиркор ҳимоясини таъминлашга қаратилган тезкор тадбир натижасида С.М. “Микрокредитбанк” Қизириқ филиалидан 30 млн. сўм имтиёзли кредитни банк филиали бошқарувчиси орқали чиқартириб бериш эвазига 1,0 млн.сўм пулни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan