ЖАМИЯТ ҚИЗИҚАРЛИ

“Диёр24”да «бефарқлик рейтинги»

“Диёр24.уз” расмий сайтида жонажон вилоятимизнинг янаям ривожланишига арзимас бўлсада ўз ҳиссамизни қўшиш ниятида турли соҳаларига оид муаммоли масалаларда ҳам материаллар жойлаштириб боряпмиз. Уларнинг айримларига мутасаддилар муносабат билдиришаётган бўлса, айримларини назарга олишмаётгани ҳам бор гап.

Шундан келиб чиқиб, “Диёр24”да энг кўп кўрилган, лекин ҳали ҳануз расмий муносабат билдирилмаган материаллар рейтингини тузиб чиқдик. Буларни телеграм каналимиздаги кўрувлар сонидан келиб чиқиб поғоналарга жойлаштирдик ва мазкур рейтингни “бефарқлик рейтинги”, деб номладик.

  • Демак, рейтингимизнинг топ 5 лиги билан танишинг.

5-ўрин. Термиз “Халқ банки” ходимлари: раҳбарият белгиланган мукофот пулини бермаяпти . 640 та кўрув

4-ўрин. “Термиз шаҳар ҳокимининг ваъдалари амалга ошмаяпти”. 750 та кўрув

3-ўрин. “Кўчамизга келсангиз, “бу ерга бомба тушганми!” деб ўйлайсиз”. 1020 та кўрув

2-ўрин. “Агробанк” қизириқлик фермернинг 70 млн. пулини кимдан сўраб ва қаерга ўтказди…!?  5200 та кўрув

1-ўрин. Бойсунда ёмғирдан азият чекишяптими ё… ?  41 минг 700 дан ортиқ кўрув

Ушбу мақоладан сўнг материалларни кўришлар сони кўпайиши мумкин.