ЖАМИЯТ

Бойсунда ёмғирдан азият чекишяптими ё… ?

Бойсун тумани “Пойгабоши” маҳалласидан бизга юборилган фотосуратларда маҳалланинг ёғингарчилик туфайли абгор кўринишга олган ички йўллари акс эттирилган. Маҳалладошлар бу сув босган кўчалардан юришга мактаб болалари, кексалар жуда қийналишаётганидан шикоят қилмоқда.

Хўш, муаммони ким назоратга олади, Бойсун туман ҳокимлигими ё йўлсозларими?!
Мурожаат муаллифлари “Пойгабоши” маҳалласи фуқаролари ушбу масалада мутасаддилар томонидан техника ажратилса, унинг ёқилғи харажатларини қоплашга, ҳашар ўтказилса бажонидил қатнашишга тайёр эканликларини ҳам билдириб ўтишган.