Ўзбекистонга олиб келинган фаластинликларга доимий ижтимоий ёрдам кўрсатилади
Молиявий ёрдам, уй-жой ижараси харажатлари ва шахсий ижтимоий хизматлар тўлиқ давлат томонидан қопланади. OʻzA хабарига кўра, Президент фармони билан Ўзбекистонга олиб келинган фаластинлик фуқаролар учун бир қатор ижтимоий ёрдам чоралари жорий этилди. Унга асосан, зарур иш стажига эга бўлмаган кекса…
Ўзбекистонда расмий ишлайдиганлар сони ярим йилда 19 фоизга ошди
2025 йилнинг дастлабки ярмида Ўзбекистонда ишсизлик даражаси 5,1 фоизни ташкил этди. Меҳнат бозорида расмий банд аҳоли улуши сезиларли ошган, норасмий банд фуқаролар сони эса қисқарган. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳисоботида қайд этилишича, 2025 йил январ–июн ойларида мамлакатда ишсизлик даражаси…
Божхона органлари тўловли хизматлари тарифлари тасдиқланди
Ўзбекистонда жисмоний ва юридик шахсларга божхона органлари томонидан кўрсатиладиган тўловли хизматлар рўйхати ва тарифлари тасдиқланди. Иқтисодиёт ва молия вазирининг буйруғига кўра, рўйхат 68 турдаги хизматни ўз ичига олади. Тақдим этиладиган хизматлар ташқи савдо статистикаси маълумотларини беришдан тортиб, Марказий божхона лабораторияси…
20 млрд сўмлик асоссиз ҳисобланган ортиқча тўловлар истеъмолчиларга қайтарилди
2025 йилнинг биринчи ярмида электр, газ, сув ва иссиқлик таъминоти соҳаларидаги асоссиз ҳисобланган маблағлар қайтарилди. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси маълумотларига кўра , 2025 йилнинг биринчи ярмида табиий монополия субъектлари томонидан асоссиз ҳисобланган жами 20 млрд сўмга…
Россия Телеграм ва Whatsappʼда қўнғироқларни чеклади
Айрим хорижликлар сўнгги пайтларда Россиядаги қариндошларига Телеграм ва Whatsapp орқали қўнғироқ қилиш қийинлашиб қолганидан шикоят қилишган. Маълум бўлишича, ушбу мессенжерларда қўнғироқлар қисман чекланган. Роскомнадзор маълумотларига кўра, бундай чоралар жиноятчиларга қарши курашда кўрилмоқда. Департаментнинг тушунтиришича, Телеграм ва Whatsapp алдаш ва пул…
Европага денгиз орқали етиб олишга уринган жами 1212 нафар ноқонуний муҳожир ҳалок бўлган
БМТ маълумотларига кўра, жорий йил бошидан буён Европага денгиз орқали етиб олишга уринган жами 1212 нафар ноқонуний муҳожир ҳалок бўлган. Энг кўп ўлим, яъни 675 қурбон Ўртаер денгизини кесиб ўтиш чоғида кузатилган. Африканинг ғарбий соҳиллари бўйлаб Атлантика океанида эса 250 киши…
7 та давлат Доналд Трамп номзодини Нобел мукофотига илгари сурди
Оқ уй жаҳон ҳамжамияти Трампнинг Тинчлик бўйича Нобел мукофотига сазовор бўлишини қўллаб- қувватлаётганини таъкидламоқда. Шунингдек, унинг номзодини қўллаб-қувватлаганлар рўйхатини ҳам эълон қилди: Арманистон бош вазири Никол Пашинян; Озарбойжон президенти Илҳом Алиев; Камбоджа бош вазири Ҳун Манет; Габон президенти Брис Олиги Нгема;…
Ўзбекистонда 1 млн нафардан ортиқроқ ногиронлиги бўлган шахслар бор
Ўзбекистонда ногиронлиги бўлган шахслар сони 2025 йил 1 август ҳолатига 1 055 770 нафарни ташкил этмоқда. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг: 174 287 нафари – 18 ёшгача бўлган болаларни; 96 699 нафари – I гуруҳ, 711 842 нафари – II гуруҳ, 72…
Собиқ президентнинг рафиқаси ҳибсга олинди
Сеул суди Корея Республикасининг собиқ президенти Юн Сок Ёлнинг рафиқаси — Ким Гон Хини ҳибсга олишга ордер берди. Исён ва бошқа жиноятларни ташкиллаштиришда айбланган Юн Сок Ёлнинг ўзи ҳам ҳибсда сақланмоқда. Махсус прокурорнинг талаби билан, капитал бозори, сиёсий фондлар ва порахўрлик тўғрисидаги қонунларни бузганлик бўйича айбловлар асосида, суд органи собиқ…
ОВСИНЛАР ЖАНЖАЛИ ОИЛАВИЙ ЗЎРАВОНЛИК БЎЛМАЙДИ
Сўнгги йилларда мамлакатимизда гендер тенгликни таъминлаш, хотин-қизлар ва болаларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга нисбатан зўравонликни олдини олиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланган. Оилавий (маиший) зўравонлик деганда, оила аъзосининг бошқа оила аъзосига нисбатан унинг ҳуқуқларини, эркинликларини, қонуний…