STATISTIKA

Европага денгиз орқали етиб олишга уринган жами 1212 нафар ноқонуний муҳожир ҳалок бўлган

БМТ маълумотларига кўра, жорий йил бошидан буён Европага денгиз орқали етиб олишга уринган жами 1212 нафар ноқонуний муҳожир ҳалок бўлган.

Энг кўп ўлим, яъни 675 қурбон Ўртаер денгизини кесиб ўтиш чоғида кузатилган. Африканинг ғарбий соҳиллари бўйлаб Атлантика океанида эса 250 киши ҳалок бўлди. Ғарбий Ўртаер денгизида 155 киши, шарқий Ўрта ер денгизида эса 132 киши ҳалок бўлди. 

Хабар қилинишича, ноқонуний муҳожирлар Испания, Италия ва Греция қирғоқларига денгиз орқали етиб боришга уриниб, у ерда бошпана олиш умидида расмийларга таслим бўлишади ёки қуруқлик орқали қитъанинг ички қисмига ўтишга ҳаракат қилишади. 

Денгиз орқали Европага ноқонуний кетиш учун энг машҳур жойлар Туркиянинг ғарбий қирғоқлари, Ливия, Тунис, Жазоир, Марокаш ва Ғарбий Саҳрои қирғоқларидир.

Энг кўп ноқонуний муҳожирлар Европага денгиз орқали Бангладешдан (11331 киши) кирган. Иккинчи ўринда мисрликлар (7599 киши), учинчи ўринда Афғонистон фуқарооари (6616 киши).

Биринчи ўнталикка Мали, Эритрея, Судан, Жазоир, Покистон, Сомали ва Сенегал фуқаролари ҳам киради.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan