Самарқанддан Тел-Авивга илк бор тўғридан тўғри рейс амалга оширилди
“Air Samarkand” авиакомпанияси ахборот хизматининг маълум қилишича, парвоз 4 май куни амалга оширилган. Ҳозирча “Airbus А330” ва “Airbus A321” самолётларида ҳафтасига бир марта, якшанба куни парвоз амалга оширилади. Июль ойидан бошлаб эса пайшанба куни ҳам рейс амалга оширилади.
Оғир атлетикачиларимиз жаҳон чемпионатида яна тўрт медални қўлга киритишди
Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаси Перуда ўтаётган жаҳон чемпионатида навбатдаги медалларини қўлга киритди. Қайд этилишича, ёшлар ўртасидаги баҳсларда икки нафар ҳамюртимиз 2 та кумуш ва 2 та бронза медалларига сазовор бўлди. Кумуш медаль: Маржона Абдумуталова (-59 кг,…
Швейцария ХАМАСни расман тақиқлайди
15 май куни Швейцарияда ХАМАС фаолиятини бутунлай тақиқловчи қонун кучга киради. Қонун парламент томонидан 2024-йил декабрида қабул қилинган. Қонун шунингдек, ХАМАС билан алоқадор шахсларни мамлакатга киришни тақиқлаш ва депортация қилиш тартибини сезиларли даражада соддалаштиради.
Икки нафар ёшлар етакчиси автоҳалокатда ҳалок бўлди
Кармана туманида икки нафар ёшлар етакчиси автоҳалокат натижасида вафот этди, бир нафар ходим шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда қатор интернет нашрлари ва Телеграм каналлари хабар тарқатди. Айтилишича, Навоий вилояти Кармана тумани “Фарҳод” маҳалласи ёшлар етакчиси Улуғбек Облақулов ва ушбу туманнинг “Баҳром”…
36 соат давомида тимсоҳлар орасида қолган авиаҳалокат жабрланувчилари қутқарилди
Боливиянинг шимолида жойлашган Буарес шаҳридан Тринидадга йўл олган кичик самолёт Амазонка ботқоқларига мажбурий қўнди. Бу ҳолат двигателдаги носозлик сабаб юз берган. Бортда учувчи, уч нафар аёл ва беш ёшли бола бўлган. Ҳалокатдан сўнг барча тирик қолиб, ёрдам келгунича тахминан 36…
Қизамиқ, кўкйўтал, дифтерия, қоқшол каби хасталиклар дунё бўйлаб яна кенг тарқала бошлади
ЖССТ ва ЮНИCЕФ барча мамлакатларни бу йўналишда шошилинч чоралар кўришга чақирди. ЖССТ ва ЮНИCЕФнинг юқумли касалликларга қарши эмлаш қамровини ошириш бўйича қўшма баёноти эълон қилинди. Қайд этилишича, қизамиқ, кўкйўтал, дифтерия, қоқшол… Булар — эмлаш орқали олдини олса бўладиган касалликлар. Ҳатто…
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган фахрийлар сони маълум қилинди
Бугунги кунда Ўзбекистонда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган фахрийлар сони 82 нафарни ташкил қилади. Бу ҳақда «Янги авлодга хотира мактуби» шиори остида югуриш марафони ўтказилиши юзасидан бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинди. Қайд этилишича, ҳозирда уларнинг энг улуғи…
Ўзбекистонда сиртқи таълим ўрнига масофавий, узайтирилган таълим қўлланилиши мумкин
Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов «Ўзбекистон 24″га берган интервьюсида сиртқи таълим шаклини қайта кўриб чиқиш зарурлиги маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда кўплаб талабалар ўқишни иш билан бирга олиб бормоқда ва сиртқи ёки кечки бўлимларда таҳсил…
Литвада НАТО халқаро машғулотлари бошланди
Литвада Германиянинг 30 та вертолёти иштирокида НАТОнинг халқаро ҳарбий машғулотлари бўлиб ўтмоқда, деб хабар берди ТАСС. Машғулотларга зарба берувчи (Tiger), ўрта кўп мақсадли (NH90), оғир транспорт (CH-53), енгил кўп мақсадли (EC135) жами 30 та вертолёт жалб этилган. Вертолётлар кечаси ва кундузи энг…
Бир ҳафтадан сўнг фазовий станция Ерга қулайди — The Guardian
Россия ҳудудига бир ҳафтадан сўнг совет фазовий станцияси қулаб тушиши мумкин, деб хабар берди The Guardian. Венера (Зуҳро) сайёрасига мўлжаллаб 1972 йилда учирилган, аммо Ер орбитасида қолиб кетган «Космос-482» станцияси аллақачон ишдан чиққан ва орбитада «осилиб» қолган. Ҳисоб-китобларга кўра, 500…