
Россия ҳудудига бир ҳафтадан сўнг совет фазовий станцияси қулаб тушиши мумкин, деб хабар берди The Guardian.
Венера (Зуҳро) сайёрасига мўлжаллаб 1972 йилда учирилган, аммо Ер орбитасида қолиб кетган «Космос-482» станцияси аллақачон ишдан чиққан ва орбитада «осилиб» қолган.
Ҳисоб-китобларга кўра, 500 килограмм оғирликдаги станция 9–10 май кунлари Ер атмосферасига киради. Барча оқибатлар учун «Роскосмос» жавобгар, чунки қурилма расман унга тегишли.