СПОРТ

Оғир атлетикачиларимиз жаҳон чемпионатида яна тўрт медални қўлга киритишди

Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаси Перуда ўтаётган жаҳон чемпионатида навбатдаги медалларини қўлга киритди.

Қайд этилишича, ёшлар ўртасидаги баҳсларда икки нафар ҳамюртимиз 2 та кумуш ва 2 та бронза медалларига сазовор бўлди.

Кумуш медаль:

  • Маржона Абдумуталова (-59 кг, даст кўтариш)
  • Маржона Абдумуталова (-59 кг, икки кураш)

Бронза медаль:

  • Маржона Абдумуталова (-59 кг, силтаб кўтариш)
  • Ҳикматилло Ҳайдаров (-81 кг, даст кўтариш)

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan