ДУНЁ СПОРТ

Марадонанинг футболкаси сотувга қўйилди. Нархи эса ҳайратланарли

Sothbey’s компанияси Диего Марадонанинг футболкалари сотиладиган онлайн-аукционни бошлади. 

Унда аргентиналик футболчининг 86-жаҳон чемпионати доирасида Англияга қарши ўйинда майдонга тушиб, иккита афсонавий гол («аср голи» ва «Худонинг қўли») урган ўйинда кийган формаси ҳам бор.

Унинг нархи 5 миллион евродан ошиши кутилмоқда, дейилади Euronews хабарида.

Лот сотувга Англия терма жамоасининг собиқ футболчиси Стив Ходж томонидан қўйилган, у ўйиндан сўнг Марадона билан формасини алмаштирган.

Шу билан бирга, Марадонанинг тўнғич қизи Далманинг таъкидлашича, унинг отаси жаҳон чемпионатининг навбатдаги ўйинида кимошди савдосига қўйилган футболкани кийган.  

Sothbey’s Далма Марадонанинг даъволарини рад этиб, мустақил эксперт компанияси лотнинг ҳақиқийлигини тасдиқлаганини айтди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan