Kun: 16.02.2023

Telegram хавфсизлик бўйича шифрланмаган — Уил Каткарт

WhatsApp бош директори Уил Каткарт фойдаланувчиларни Telegram’дан воз кечишга чақирди. Уил Каткарт Telegram хавфсизлик бўйича бутунлай шифрланмагани ва гуруҳлар учун махсус имкониятларни тақдим этмаслигини таъкидлади. Шунингдек, у мақоладан “Телеграм ҳукумат сўраган деярли ҳар қандай нозик маълумотларни алмашиш имкониятига эга” деди….

ДУНЁ

БМТ украиналикларга 5,6 миллиард доллар гуманитар ёрдам сўрамоқда

БМТ ва унинг ҳамкорлари халқаро ҳамжамиятни 2023 йилда урушдан жабр кўрган украиналикларни қўллаб-қувватлаш учун 5,6 миллиард доллар ажратишга чақирди, деб хабар бермоқда ташкилот матбуот хизмати. Қайд этилишича, ушбу маблағнинг 3,9 миллиарди мамлакатда қолган 11 миллион муҳтож украиналикни озиқ-овқат, тиббий ва…

Афғонистонда Алишер Навоий ёдгорлиги бузиб ташланди, Ташқи ишлар вазирлиги ҳолатга муносабат билдирди

Ташқи ишлар вазири матбуот котиби Аҳрор Бурҳонов Афғонистонда Алишер Навоий ёдгорлиги бузиб ташланганига муносабат билдирди. «Афғонистонда буюк шоиримиз Алишер Навоий ёдгорликларига зарар етказилгани ҳақидаги хабарларни қайғу билан қабул қилдик. Ушбу масала юзасидан Афғонистон ҳукумати вакиллари билан боғландик. Уларнинг таъкидлашича, ушбу…

Мюнхен конференцияси-2023: Украина бўйича нималар кутиляпти?

Хавфсизлик бўйича Мюнхен конференцияси Россиянинг Украинадаги ҳарбий ҳаракатларининг бир йиллигига тўғри келяпти. Очилишда Володимир Зеленский сўзга чиқади, асосий мавзулар Киевга ёрдам ва янги дунёда Ғарбнинг ўрни бўлади. 17 февраль, жума куни очиладиган ва 19 февралгача давом этадиган Мюнхен хавфсизлик конференциясининг…

Намангандаги цех портлаши оқибатида икки киши ҳалок бўлди

2023 йил 15 февраль куни Наманган туманида жойлашган чўян қуйиш цехидаги парогенератор (автоклав) да пар босими ортиб кетиши туфайли портлаш содир бўлган. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар бермоқда. Оқибатда, ушбу цехда ишлаётган 1 нафар ишчи тан жароҳати олган, 2 нафари…

Чустда газ идораси бош муҳандиси, Тошкентда электр монтёри қўлга тушди

Чуст туманида фуқаронинг 3,7 млн сўмини қўлга киритган муҳандис аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар қилди. Департаментнинг Чуст туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Chust tumangaz” газ таъминоти бўлими бош…

Туркияда зилзиладан 212 соат ўтгач, вайроналар остидан 77 ёшли аёл қутқариб олинди

Туркиянинг Адияман провинциясида зилзиладан 212 соат ўтиб вайроналар остидан 77 ёшли аёл қутқариб олинди, дея хабар беради Аnadolu агентлиги. Фатма Гунгёр провинция марказида қулаган бино вайроналари остидан қутқариб олинди. Жабрланувчи касалхонага ётқизилган. Атрофга йиғилган аёлнинг яқинлари қутқарувчиларга самимий миннатдорчилик билдиришди.

“Қумқўрғон-Оқжар” газ тўлдириш стансиясида 23 та кузатув камералар назорат қилиб боради

Мамлакатимизда энергетика тизими, ҳусусан, газ соҳасини янада ривожлантириш кейинги йилларда давлатимиз белгилаб олган вазифаларнинг муҳим йўналишларидан бирига айланди. Соҳага энерготежамкор, замонавий илғор техналогияларни жорий этиш, газ таъминоти фаолиятини трансформация қилишга эътибор кучайди. Бугун вилоятда 7 та газ тўлдириш иншооти мавжуд,…

«Қамчиқ» довонида қор кўчкиси содир бўлди

«Ангрен» ва «Оҳангарон» вокзалига келган йўловчиларни эвакуация қилиш учун махсус поездлар йўлга қўйилган. Кеча, 15 февраль куни «Қамчиқ» довони қор кўчкиси хавфи сабабли ёпилган эди. Иқлимшунос Эркин Абдулаҳатовнинг ёзишича, «Қамчиқ» довонидан кесиб ўтган «Тошкент-Ўш» А-373 автомобиль йўлининг 239 км қисмида…

Январда 5 минг нафар хорижликлар даволаниш мақсадида Ўзбекистонга келган

Статистика агентлигининг маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь ойида 423,7 минг нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган. ✅ Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 254,1 минг нафарга ёки 2,5 бараварга ошган. ✅ 2023 йилнинг январь ойида…