ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Чустда газ идораси бош муҳандиси, Тошкентда электр монтёри қўлга тушди

Чуст туманида фуқаронинг 3,7 млн сўмини қўлга киритган муҳандис аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар қилди.

Департаментнинг Чуст туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Chust tumangaz” газ таъминоти бўлими бош муҳандиси О.С. фуқаро А.Н.нинг хонадонига газ ҳисоблагич ўрнатиб бериши ва ҳисоблагичсиз табиий газдан фойдаланганлиги учун жами 3,7 млн сўмини қўлга киритганлиги аниқланиб, О.С. томонидан ушбу пулларни қайтарганлиги процессуал тартибда расмийлаштирилган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Шунингдек, Тошкентда тадбиркорга электр ҳисоблагич ўрнатиб беришни ваъда қилган фирибгар аниқланди.
Департаментнинг Чилонзор туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, Чилонзор тумани ЭТК электр монтёри А.Ж. тадбиркор С.А.нинг озиқ-овқат дўконига электр энергиясидан фойдаланиш учун абонент ҳисоб рақами очиб бериш ҳамда электр ҳисоблагич ўрнатиб бериши эвазига 380 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan