ТИББИЁТ

Намангандаги цех портлаши оқибатида икки киши ҳалок бўлди

2023 йил 15 февраль куни Наманган туманида жойлашган чўян қуйиш цехидаги парогенератор (автоклав) да пар босими ортиб кетиши туфайли портлаш содир бўлган. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар бермоқда.

Оқибатда, ушбу цехда ишлаётган 1 нафар ишчи тан жароҳати олган, 2 нафари ҳодиса жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 257-моддаси 2-қисми “а” банди (Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади прокуратура хабарида.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan