Туркиянинг Адияман провинциясида зилзиладан 212 соат ўтиб вайроналар остидан 77 ёшли аёл қутқариб олинди, дея хабар беради Аnadolu агентлиги.
Фатма Гунгёр провинция марказида қулаган бино вайроналари остидан қутқариб олинди. Жабрланувчи касалхонага ётқизилган. Атрофга йиғилган аёлнинг яқинлари қутқарувчиларга самимий миннатдорчилик билдиришди.