ДУНЁ

БМТ украиналикларга 5,6 миллиард доллар гуманитар ёрдам сўрамоқда

БМТ ва унинг ҳамкорлари халқаро ҳамжамиятни 2023 йилда урушдан жабр кўрган украиналикларни қўллаб-қувватлаш учун 5,6 миллиард доллар ажратишга чақирди, деб хабар бермоқда ташкилот матбуот хизмати.

Қайд этилишича, ушбу маблағнинг 3,9 миллиарди мамлакатда қолган 11 миллион муҳтож украиналикни озиқ-овқат, тиббий ва молиявий ёрдам билан таъминлашга сарфланади.

1,7 миллиарди эса украиналик қочқинларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилади. Бу маблағлар 10 та давлатга берилади. Яъни Болгария, Чехия, Руминия, Молдова, Венгрия, Эстония, Латвия, Литва, Польша ва Словакияда 4 миллиондан ортиқ украиналик яшамоқда.
БМТ бугунги кунда Украина аҳолисининг қарийб 40 фоизи инсонпарварлик ёрдами ва ҳимоясига муҳтожлиги, қўшни давлатларга украиналик қочқинлар оқими Европада мисли кўрилмаган ижтимоий инқирозни келтириб чиқарганини таъкидлади.

Деярли бир йил ўтган бўлса ҳам, уруш ҳар куни мисли кўрилмаган миқёсда ўлим, вайронагарчилик ва кўчишларга сабаб бўлмоқда”, деди БМТ Бош котибининг гуманитар масалалар бўйича ўринбосари ва БМТ фавқулодда вазиятларда ёрдам кўрсатиш координатори Мартин Гриффиц.

“Биз ёрдам энг қийин аҳоли пунктларига, жумладан, фронт чизиғига яқинбўлган аҳоли пунктларига етиб бориши учун ҳамма нарсани қилишимиз керак. Украина халқининг азоб-уқубатлари тугамайди – украиналиклар ҳали ҳам халқаро ёрдамга муҳтож”, – дейди Гриффиц.

БМТнинг Қочқинлар бўйича Олий комиссари Филиппо Гранди қочқинларни қўллаб-қувватлашда мезбон ҳукуматлар, шунингдек, маҳаллий нодавлат ташкилотлар муҳим рол ўйнаганини таъкидлади.

“Қочқинлар шунчаки қабул қилинмади, вақтинчалик ҳимоя чоралари уларга ишлаш, хизматлардан фойдаланиш ҳуқуқини берди, улар миллий тизимларга киритилди. Бироқ, биз мезбон мамлакатларнинг меҳмондўстлигини одатдагидек қабул қилмаслигимиз керак. Қочқинлар ўз уйларига қайтгунларича халқаро ёрдам ва бирдамликни давом эттириш зарур”, — деди Гранди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг хабар беришича, 2022 йилда Украина бўйлаб қарийб 16 миллион киши ёрдам ва ҳимояланган, жумладан, нодавлат назорати остидаги ҳудудларда. Олти миллион киши молиявий ёрдам олди, бу Украина иқтисодиётини қўллаб-қувватлашга ёрдам берди. БМТ Европа мамлакатларидаги миллионлаб украиналик қочқинларга, жумладан, 600 мингдан ортиқ болаларга ҳам ёрдам кўрсатди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan