СИЁСАТ

Афғонистонда Алишер Навоий ёдгорлиги бузиб ташланди, Ташқи ишлар вазирлиги ҳолатга муносабат билдирди

Ташқи ишлар вазири матбуот котиби Аҳрор Бурҳонов Афғонистонда Алишер Навоий ёдгорлиги бузиб ташланганига муносабат билдирди.

«Афғонистонда буюк шоиримиз Алишер Навоий ёдгорликларига зарар етказилгани ҳақидаги хабарларни қайғу билан қабул қилдик. Ушбу масала юзасидан Афғонистон ҳукумати вакиллари билан боғландик. Уларнинг таъкидлашича, ушбу вандализм ҳолати қардош Ўзбекистон билан кўп асрлик дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш тарафдори бўлган ҳукумат расмий сиёсатини акс эттирмайди, номаълум шахсларнинг ўзбошимчалик ва ўйламасдан қилган ҳаракати натижаси бўлиб, умумий тарихий ва маданий меросимизга зарар етказади», деб ёзади Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили тwitter’даги расмий саҳифасида.

Унинг ёзишича, Афғонистон ҳукумати вакиллари ёдгорликларни тиклаш ва умумий меросимизга ҳурмат билан муносабатда бўлиш чораларини кўришини маълум қилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan