ДУНЁ

Илон Маск яна дунё биринчилигини қайтариб олди

Америкалик бизнесмен ва ихтирочи Илон Маск 27 февраль куни Bloomberg талқини бўйича яна сайёрамизнинг энг бой одамлари рейтингида биринчи ўринни эгаллади. Агентлик маълумотларига кўра, Маскнинг бойлиги ҳозирда 187,1 миллиард долларга тенг.

Tesla ва SpaceX раҳбари LVMH гуруҳи президенти Бернард Арнодан ўзиб кетди, унинг бойлиги 185,3 миллиард доллар.

Bloomberg маълумотларига кўра, Маскнинг активлари Tesla акциялари нархининг деярли 70 фоизга кўтарилиши эвазига кўпайган. Бунга компаниянинг электромобиллари нархини пасайтиргандан кейин талабнинг ортиши ҳам ёрдам берди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan