ДУНЁ

Яманда қизамиқ ва полиомиелит билан касалланиш ҳолати кучаймоқда

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Яманда қизамиқ ва полиомиелит билан касалланиш ҳолатлари кенгайиб бораётганидан огоҳлантирди. Бу ҳақда ЖССТнинг Twitter саҳифасида маълум қилинди.


«Яманда қизамиқ ва полиомиелит касалликлари тарқалди”,-дейилади хабарда.

Унда қизамиққа чалинган болаларнинг 80 фоиздан кўпроғининг эмланмаганлиги айтилиб, Яманда эмлашнинг муҳим эҳтиёж эканлиги таъкидланди.

Яман ҳукумати яқинда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Болалар жамғармаси (УНИCEФ) ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билан ҳамкорликда 12 вилоятда полиомиелитга қарши эмлаш кампаниясини бошлаган эди.

2021 йилдан бери Эрон томонидан қўллаб-қувватланадиган Ҳусийлар назоратидаги ҳудудларда полиомиелит касаллигининг 227 та ҳолати аниқланганидан кейин ҳукумат чора кўрди.

Мамлакатда полиомиелит билан касалланиш ҳолатлари асосан Сана, Земар, Ҳудейде, Сада, Ибб, Ҳажж, Ал-Бейда ва Амранда тўпланган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan