ХАБАРЛАР

Кеча рўй берган зилзилада Покистонда одамлар ҳалок бўлди

Эпимарказида 6.6 магнитудали зилзила Покистон, Афғонистон ва Тожикистон мамлакатлари чегарасига яқин ҳудудда кузатилган.

Зилзила Ҳиндикуш тоғ тизмаларида кўчкиларни келтириб чиқарган. Кўчкилар тоғ йўлларига тушиб транспорт ҳаракатини чеклаб қўйган.

Покистон фавқулодда вазиятлар хизмати вакилига кўра, зилзила кучидан Покистоннинг шимоли-ғарбий вилояти Хайбер Пантунхвада 9 киши, Афғонистонда эса икки киши ҳалок бўлган. 100 дан ортиқ одамлар шифохоналарга ётқизилган.

Эслатиб ўтамиз, ушбу зилзила кучи Ўзбекистон ҳудудида 5-6 баллни ташкил этди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan