ДУНЁ

Мексикадаги автобус ҳалокатида 29 киши, жумладан, 1 ёшли бола ҳалок бўлди

Мексика жанубида автобус чуқурлиги 75 фут жарга қулаши оқибатида ҳалок бўлган 29 киши орасида бир ёшли гўдак ҳам бор, деб хабар бермоқда «Sky News» нашри.

Ҳалокат чоршанба куни маҳаллий вақт билан соат 6:30 атрофида содир бўлган. Автобус пойтахт Мехикодан мамлакат жанубидаги Оахака штатига кетаётган бўлган.

Штат ички ишлар вазири Хесус Ромеронинг айтишича, Михтека вилоятидаги Магдалена Пенаско шаҳрида ҳайдовчи бошқарувни йўқотган. Мулозим маҳаллий телевидениега, жумладан, шундай деди: Афтидан, тажриба етишмаслиги ва чарчоқ бахтсиз ҳодисага сабаб бўлган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan