ДУНЁ

Flybe авиакомпанияси банкрот деб эълон қилинди

Европанинг йирик ҳудудий авакомпанияларидан саналган Flybe парвозларни тўхтатгани ҳақида Twitter орқали расман хабар берди.

Баёнотга кўра, компания чипталар сотишни ва парвозларни тўхтатган.

Flybe — Буюк Британия компанияси, 321 ходимидан 277 нафарини бўшатди. Компания фаолиятини тўхтатишидан 75 минг нафар йўловчи жабр кўрди. Британия фуқаро авиацияси бошқармаси Flybe самолётларига чипта сотиб олганларни аэропортга бормаслик ҳақида огоҳлантирди.

Flybe биринчи марта Европа Иттифоқи мамлакатларида коронавирусга қарши карантин жорий этилган 2020 йил мартида парвозларни тўхтатган эди. Американинг Cyrus Capital hedj фонди билан боғлиқ Thyme Opco компанияси сотиб олиши авиакомпанияни қутқарганди. Ўшандан сўнг ҳозирги банкротликка қадар компания Flybe Limited номи остида парвозларни амалга ошириб келаётганди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan