ДУНЁ

Эрдўған биринчи Рамазон ифторини зилзила ҳудудида ўтказмоқчи

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған фалокат зонаси аҳолиси билан мусулмонлар учун муқаддас Рамазон ойининг биринчи ифторлик зиёфатини ўтказади. Бу ҳақда “Анадолу” хабар берди.


Қайд этилишича, Туркия раҳбари 23 март куни жорий йилнинг февраль ойида содир бўлган икки даҳшатли зилзила эпимаркази жойлашган жануби-шарқий Қаҳрамонмараш вилоятига боради.

Давлат раҳбари ташриф доирасида вилоят маъмурий марказидаги реставрация ишлари билан ҳам танишади.
Манбага кўра, Эрдўған Рамазон ойида табиий офат зонаси аҳолиси билан учрашишни режалаштирган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan