ЖАМИЯТ

Тадбиркорлик субъектининг қонуний хуқуқлари тикланди

Термиз тумани адлия бўлими томонидан фуқаро  М.Зарипов бошлиқ бўлган “Марҳамат-Тоҳир” МЧЖ мурожаати ўрганиб чиқилди.

Гап шундаки, “Марҳамат-Тоҳир” МЧЖ билан Сурхондарё кўприклардан фойдаланиш унитар корхонаси ўртасида тузилган шартномага асосан тегишли бетон маҳсулотлари етказиб берилган.

Ушбу маҳсулотлар учун 401 млн. 674 минг 847 сўм ва “Марҳамат-Тоҳир” МЧЖ билан Термиз туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ўртасида тузилган маҳсулот  етказиб бериш хақидаги шартномага мувофиқ маҳсулотлар унитар корхонага ўз вақтида бетон маҳсулотлари етказиб берилган бўлсада, 96 млн. 235 минг сўм миқдоридаги пул маблағлари тўлаб берилмаган.

Мазкур мурожаатни ўрганиш давомида, “Марҳамат-Тоҳир” МЧЖ билан Сурхондарё кўприклардан фойдаланиш ва Термиз туман Йўллардан фойдаланиш унитар корхоналари ўртасида тузилган шартномага асосан тегишли тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаганлиги натижасида, тадбиркорнинг мулкий ва шахсий хуқуқларини бузилишига олиб келинганлиги аниқланди.

Термиз туман адлия бўлими томонидан Сурхондарё кўприклардан фойдаланиш унитар корхонасидан “Марҳамат-Тоҳир” МЧЖ фойдасига 401 млн. 674 минг 847 сўм асосий қарз ва 130 млн. 544 минг 310 сўм пеня, жами 532 млн. 219 минг 157 сўм миқдоридаги  ҳамда Термиз туман Йўллардан фойдланиш унитар корхонасидан “Марҳамат-Тоҳир” МЧЖ фойдасига 96 млн. 235 минг сўм асосий қарз ва 48 млн. 117 минг  сўм пеня, жами 144 млн. 352 минг сўм миқдоридаги кредиторлик қарздорликларни ундириш юзасидан Термиз туманларо иқтисодий судига даъво аризалари киритилди.

Ушбу даъво аризалари Термиз туманларо иқтисодий суди томонидан мазмунан кўриб чиқилиб, Сурхондарё кўприклардан фойдаланиш унитар корхонасидан “Марҳамат-Тоҳир” МЧЖ фойдасига 401 млн. 674 минг 847 сўм асосий қарз ва 65 млн. 293 минг 098 сўм пеня, жами 466 млн. 967 минг 945 сўм миқдоридаги ва Термиз туман Йўллардан фойдланиш унитар корхонасидан “Марҳамат-Тоҳир” МЧЖ фойдасига 96 млн. 235 минг сўм асосий қарз ва 20 млн. 200 минг 047 сўм пеня, жами 116 млн. 200 минг 282 сўм миқдоридаги кредиторлик қарздорликларни ундириш юзасидан ҳал қилув қарорлари қабул қилиниб, тадбиркорлик субъектининг қонуний хуқуқлари тикланишига эришилди.

Б.Ашуров , Термиз туман адлия бўлими бошлиғи, 3-даражали адлия маслаҳатчиси                                      

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan