ЎЗБЕКИСТОН

Янги Меҳнат кодексида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар меҳнатини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятлари

Янги Меҳнат кодексида амалдаги Меҳнат кодексидан фарқли ўлароқ, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг меҳнатини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятлари алоҳида боб ва моддалар билан тартибга солинган.

Янги Меҳнат кодексининг 30-боби 521-526-моддалари чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг меҳнатини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятларига бағишланган.

Унга кўра,Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшовчи ва яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга (бундан буён матнда чет эл фуқаролари деб юритилади) нисбатан меҳнат тўғрисидаги қонунчиликнинг умумий нормалари татбиқ этилади.

Меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон
Республикаси ҳудудига қонуний равишда кириб келган ва яшаш
гувоҳномасига эга бўлмаган чет эл фуқароларига нисбатан меҳнат
тўғрисидаги қонунчилик ушбу бобда назарда тутилган ўзига хос
хусусиятлар ҳисобга олинган ҳолда татбиқ этилади.

Меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон
Республикаси ҳудудига қонуний равишда кириб келган чет эл фуқаролари ўн саккиз ёшга тўлганида ходим сифатида якка тартибдаги меҳнат муносабатларига киришиш ҳуқуқига эга.

Меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон
Республикаси ҳудудига қонуний равишда кириб келган чет эл фуқаролари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига доир тасдиқнома асосидагина амалга ошириш ҳуқуқига эга, бундан қонунчиликда белгиланган ҳоллар мустасно.

Иш берувчи Ўзбекистон Республикаси ҳудудига қонуний равишда
кириб келган чет эл фуқаролари билан меҳнат шартномаларини тузишга уларда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига доир тасдиқнома мавжуд бўлган тақдирдагина ҳақли, бундан қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар мустасно.

Меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси
ҳудудига қонуний равишда кириб келган чет эл фуқаролари билан ўриндошлик шартлари асосидаги меҳнат шартномалари фақат улар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига доир алоҳида тасдиқнома олинган тақдирдагина тузилиши мумкин. Юқори малакали мутахассислар ва малакали мутахассислар билан ўриндошлик шартлари асосида меҳнат шартномаларини тузишнинг ўзига хос хусусиятлари ушбу Кодекснинг 526-моддасида белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга
ошириш ҳуқуқига доир тасдиқномани бериш тартиби Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига қонуний равишда кириб келган чет эл фуқароси билан тузилган меҳнат шартномасининг амал қилиш муддати Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига доир тасдиқноманинг амал қилиш муддатидан, агар бундай тасдиқноманинг  бўлиши (олиниши) қонунчиликда белгиланган бўлса, ортиқ бўлмаслиги керак.

Ушбу Кодексда назарда тутилган асослардан ташқари, Ўзбекистон
Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига доир тасдиқноманинг амал қилиш муддати тугатилганлиги ёки бекор қилинганлиги чет эл фуқароси билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш учун асос бўлади.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга
ошириш ҳуқуқига доир тасдиқноманинг амал қилиш муддати тугаши муносабати билан унинг амал қилиш муддати тугаган кунда меҳнат шартномаси бекор қилиниши лозим.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини
амалга ошириш ҳуқуқига доир тасдиқнома бекор қилинганда
меҳнат шартномаси иш берувчи Ўзбекистон Республикаси Бандлик
ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат
миграцияси агентлигининг тегишли хабарномасини олган кунда бекор қилиниши лозим.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга
ошириш ҳуқуқига доир тасдиқномаларнинг амал қилиш муддати юқори малакали мутахассис ёки малакали чет эл мутахассислари учун, уларнинг хоҳишига кўра, тасдиқномалар берилган кундан эътиборан уч йилгачани ташкил этади, чекланмаган миқдорда узайтиришлар имконияти билан берилади, лекин бу миқдор ҳар бир ҳолда кўпи билан уч йилдан ортиқ бўлмаслиги керак.

Юқори малакали мутахассислар ёки малакали мутахассислар
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига доир тасдиқнома олмасдан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўриндошлик асосида ишлаш ҳуқуқига эга.

Меҳнат шартномаси муддатидан олдин бекор қилинган тақдирда,
юқори малакали мутахассислар ёки малакали мутахассислар ўттиз иш куни ичида бошқа иш жойини излашга ҳақлидир, бу даврда уларга илгари берилган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига доир тасдиқномалар, шунингдек визалар ва яшаш гувоҳномаларининг амал қилиши сақланади.

Нилуфар Тўраева, Фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон туманлараро судининг судьяси

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan