ЎЗБЕКИСТОН

Тарихимизда илк бора Ўзбекистон – ижтимоий давлат, деб белгиланмоқда. Яъни, инсонга эътибор ҳамда ғамхўрлик – давлат ва жамиятнинг энг асосий бурчи экани мустаҳкамланаяпти

Термиз шаҳридаги «Юксалиш» умуммиллий ҳаракатида яна бир Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича тарғибот тадбири ташкил қилинди.

Унда партия Марказий кенгаши вакиллари, жумладан, раис ўринбосари Феруза Муҳаммаджонова ҳамда бўлим бошлиғи Феруза Жалиловалар сўзга чиқиб, сурхондарёликларга сўнгги олти йилда эришган ютуқларимизни, хусусан, иқтисодиёт, инсон ҳуқуқлари, одил судлов, сўз ва эътиқод эркинлиги, ижтимоий ҳимоя соҳаларидаги юзлаб чекловларнинг олиб ташлангани ҳамда Конституцияда Ўзбекистон – суверен, демократик, ҳуқуқий ва ижтимоий давлат экани қатъий белгилаб қўйилганини таъкидлашди.

Дарҳақиқат, маҳаллий Кенгаш депутатлари томонидан ҳам даставвал Конституциянинг матни икки босқичда халқимизнинг фикри, таклифлари ўрганилиб, шундан сўнггина Конституция лойиҳаси тайёрлангани айтиб ўтилди.

Меҳмонлар томонидан якунда бир гуруҳ, партияга хайрихоҳ бўлган воҳадошларимизга партиянинг аъзолик гувоҳномалари ҳамда эсталик совғалари ҳам топширилиб, йиғилган иштирокчилар 30 – апрел Ўзбекистон Республикаси Референдуми кунида фаол бўлишликка чорлаб қолинди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan