ХАБАРЛАР

Польшада ҳарбий ҳаво қурилмаси вайроналари топилди

Польша Бош прокурори ва Адлия вазири Збигнев Зёбро республика ҳудудида ҳарбий ҳаво қурилмаси вайроналари топилганини маълум қилди. Бу ҳақда у бугун, 26 апрель куни ўзининг Twitter саҳифасида эълон қилди.

«Гданьск округ прокуратурасининг ҳарбий бўлими Миллий прокуратура назорати остида Бидгош шаҳридан ўн километр узоқликдаги ўрмондан топилган ҳарбий ҳаво объекти бўлаклари бўйича тергов бошлади. Воқеа жойида прокурорлардан ташқари, ҳарбий экспертлар, полиция, жандармерия ва ҳарбий контрразведка хизмати вакиллари ҳам ишламоқда”, деб ёзган Збигнев Зёбро.

Ўз навбатида, маҳаллий ОАВ гап ҳаво-ер ракетаси бўлаклари ҳақида кетаётганини маълум қилди. Айтилишича, буюмда рус тилидаги ёзувлар ҳам топилган. Ҳозирча унинг қачон қулагани ҳақида аниқ маълумотлар йўқ.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan