ЎЗБЕКИСТОН

Наманганда 21 ёшли талаба ўзини ўзи ёқиб юборди

Наманган муҳандислик қурилиш институтининг 3-босқич талабаси Х.Х. 10 февраль куни олийгоҳда 5 та фандан оралиқ имтиҳонларни топшира олмагани сабабли қайта топширишга қолди.

Бош прокуратура ахборот хизматининг хабар беришича, гуруҳ раҳбари талабанинг отасига қўнғироқ қилиб, ўғли юқоридаги 5 та фандан оралиқ имтиҳонларни топшира олмагани ҳақида огоҳлантирган.

Ўз навбатда ота ўғлига телефон орқали танбеҳ берган. Шундан сўнг талаба отаси берган танбеҳга зарда қилиб, руҳий тушкунликка тушган ва Янгиқўрғон тумани “Нурафшон” маҳалласи ҳудудидаги дала-адирликда ўз жонига суиқасд қилган.

Унинг жароҳат олганини кўриб қолганлар ёрдам кўрсатиб, шифохонага олиб келган. Тиббий маълумотга кўра, Х.Х.нинг бадани алангадан 50 фоиз даражада чуқур куйган. Шифокорлар томонидан кўрсатилган тез-тиббий муолажаларга қарамасдан у 13 февраль куни шифохонада вафот этган

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan