ХАБАРЛАР

Қидирувдаги махсус техника топилди

Термиз шаҳрида фаолият юритиб келаётган «Termiz Sardor Trans» масъулияти чекланган жамияти қурилиш фаолияти учун зарур бўлган махсус техникани лизинг шартномаси асосида қабул қилиб, ундан фойдаланиб даромад топиб келаётган бўлса-да ушбу техника учун тўловлар ўз вақтида амалга оширилмайди.

Ушбу масала Тошкент туманлараро иқтисодий судида кўриб чиқилиб, шартнома шартлари бузилган деб топилди ва лизинг асосида берилган махсус техника қайтариш белгиланди. Мазкур суднинг ижро варақаси Мажбурий ижро бюроси Термиз шаҳар бўлими иш юритувига қабул қилиниб, махсус техникага нисбатан қидирув эълон қилинди. Бюронинг вилоят бошқармаси қидирув шўбаси томонидан олиб борилган тезкор қидирувлар натижасида ушбу техника Термиз шаҳар Ўзбекистон маҳалласи ҳудудида давлат рақами автотранспорт воситасига ўрнатилмаган ҳолда ҳаракатланиб юрган вақтида топилди ва вақтинча сақлаш учун  Бюронинг Термиз шаҳар бўлими биносига жойлаштирилди.

Мажбурий ижро ҳаракатларини давом эттириш учун давлат ижрочисига топширилди.

Нуриддин Чориев,

Бюронинг вилоят бошқармаси қидирув шўбаси инспектори.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan